
Telegram мессенжерининг кўпчиликка маълум бўлмаган функциялари билан танишинг.
1. Муҳим нарсаларни “Танланган”да сақлаш
“Танланган” бўлими ўз-ўзингизга хабар юбориш имкониятини беришини ҳамма ҳам билмайди. Унинг ёрдамида файл, фото ва оддий ҳаволаларни компьютердан смартфонга юбориш қулай.

Бу бўлим Telegram’дан фойдаланиладиган барча қурилмалар учун умумий алмашиш буфери ролини бажариши мумкин.
2. Хабарларни сездирмай ўқиш
Янги хабарни очишингиз билан уни юборган одамда хабар кўрингани ҳақидаги белги пайдо бўлади. Telegram’нинг мобил кўринишида суҳбатдошингизга билдирмай, у юборган хабарни ўқиш мумкин.
Хабарни олганингиз заҳоти уни очманг ва смартфонда учиш режимини ёқинг. Кейин эса хабарни очинг, уни ўқиб, Telegram’ни ёпинг. Кейин эса учиш режимини ўчириш ва иловани яна ишга тушириш мумкин. Агар барини тўғри бажарган бўлсангиз, суҳбатдошингиз унинг хабарини ўқиганингизни кўрмайди.
3. Видеони “суратда сурат” режимида томоша қилиш
Мессенжернинг мобил кўринишида YouTube-видеони чатнинг ўзида томоша қилиш мумкин. Бунинг учун ҳавола ёнида акс этган превью-расм устига босишнинг ўзи кифоя. Ҳамма ҳам видеони “расмда расм” режими, яъни барча чатларнинг устидаги кичик ойнада ишга тушириш мумкинлигини билмайди

Бунинг учун роликни Telegram’да ишга туширинг ва унинг тепасидаги тўғри-тўртбурчак шаклидаги белгига босинг. Пайдо бўлган ойнани жойдан-жойга олиш мумкин, бироқ ўлчами ўзгармайди.
Бу режим бир вақтнинг видео кўриб, дўстлар билан ёзишиш имкониятини беради. У овоз тасвирга қараганда муҳимроқ бўлган вазиятларда айниқса фойдали. Чунки бу каби кичик экранда видео одатда аниқ кўринмайди.

















