Туркиялик чегарачилар Грузия-Туркия чегарасидаги “Сарпи” ўтказиш пунктида 24 ёшли грузияликнинг чамадонида бир қизни аниқлашган. Бу ҳақда турк манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Грузия ОАВ хабар берган.

Фото: «newsgeorgia.ge»

Чегарачиларда грузияликнинг катта қора чамадони шубҳа уйғотган. Улар чамадонни очишни талаб қилишган ва унинг ичида 27 ёшли ўзбекистонлик аёлни аниқлашган. Аёл Туркияга кириши тақиқлангани сабабли у ерга шу йўл билан ўтишга қарор қилган.

Эркак ва аёл ушланиб, уларга қарши жиноий иш қўзғатилган.