АҚШ Покистонга пул беришдан бош тортди
АҚШ Покистонга терроризмга қарши кураш учун навбатдаги 300 миллион долларни бермайди, дея хабар қилмоқда ABC News. Пентагоннинг фикрига кўра, мамлакат молиявий ёрдамдан самарали фойдаланмаяпти.
Маҳкама вакили Кол Фолкнернинг маълум қилишича, «АҚШнинг Жанубий Осиё стратегиясини қўллаб-қувватлашдаги қатъий ҳаракатлари етишмаслиги» туфайли Исломобод белгиланган миқдордаги маблағни олмайди.
Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурешининг маълум қилишича, пуллар «ёрдам ёки қўллаб-қувватлаш» бўлмаган, балки Пентагон сўраган ҳарбий операциялар харажатларини қоплагани, деб ёзмоқда Al Jazeera.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар «деярли мавжуд эмас», аммо ҳамкорликни тиклашга умид бор. Бу АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва Қўшма Штатлар етакчисининг бош ҳарбий маслаҳатчиси Жозеф Данфорднинг 6 сентябрь кунги ташрифи вақтида рўй бериши мумкин. Улар Исломободга янги сайланган ҳукумат билан музокара олиб бориш учун келишади.
«Коммерсантъ»нинг таъкидлашича, Вашингтон Исломобод Хитойдан кредит олгани учун ҳам ташвишланмоқда, чунки давлатлар «Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги» стратегиясини биргаликда амалга оширмоқдалар. «Хитойга қарзларни тўлаш учун АҚШ солиқ тўловчиларининг пулларини ишлатишга ҳеч қандай сабаб йўқ», - дея маълум қилди АҚШ давлат котиби Майк Помпео.
Ўтган 15 йил давомида АҚШ Покистонга ёрдам бериш учун 33 миллиард доллардан зиёд маблағ сарфлади, аммо АҚШ президенти Дональд Трамп январь ойида ёзишича, Вашингтон «фақат ёлғон ва хиёнатни жавобан қабул қилиб олди». Айни пайтда у Исломободни афғон жангариларига бошпана беришда айблади. Мамлакат ҳукумати айбловларни рад этмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024