Спорт | 12:53 / 04.09.2018
21635
1 дақиқада ўқилади

Германияда Эрдўған билан суратга тушган ўйинчилардан нега хафа бўлишгани маълум қилинди

Фото: DPA

Германия футбол уюшмаси (DFB) раҳбари Райнхард Гриндель миллий терма жамоадан кетган Месут Ўзил билан боғлиқ можарога изоҳ берди.

Жаҳон чемпионати-2018 бошланишидан олдин Ўзил ва ярим ҳимоячи Илкай Гундўған кескин танқидга учради, бунга футболчиларнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан бирга тушган сурати сабаб бўлди. Жаҳон чемпионатидан кейин Ўзил миллий терма жамоадаги фаолиятини тугатиши ҳақида маълум қилди.

«Биз ҳурмат, бағрикенглик, ҳалол ўйин, сўз ва матбуот эркинлиги тарафдоримиз. Эрдўған билан бу сурат бизнинг ишқибозларни хафа қилди, сабаби Туркия президенти Эрдўған бу қадриятларни қўллаб-қувватламайди», - дея Гринделнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзил можаросида Клопп Эрдўғанни айблаб чиққанди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид