Жаҳон | 11:09 / 04.09.2018
9415
2 дақиқада ўқилади

Макрон ўз ишидан нолиди 

Фото: Le Figaro

Франция президенти Эммануэль Макрон Франциянинг Лаваль шаҳридаги Жюль Ренар коллежига ташрифи вақтида ўқувчиларга ўз ишининг мураккаблигидан нолиди. Бу ҳақда Le Figaro хабар бермоқда.

Макроннинг маълум қилишича, демократик мамлакатда президент ҳеч қандай имтиёзга эга эмас. «Менимча, бу барибир шараф. Баъзи пайтларда бу имтиёз кўринади, баъзида эса аксинча. Енгил кунлар бўлади, оғир дамлар ҳам кўп учрайди», - дея таъкидлаб ўтди давлат раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, президентлик касби эмас. «Президент - танланган шахс, бу мандат. Бу ерда ҳар қандай касбда бўлгани сингари кўникмалар ҳам зарур, аммо бу, албатта, касб дегани эмас», - дея хулоса қилган Франция етакчиси.

Макроннинг президентлик лавозимига нисбатан позицияси ўзидан олдинги давлат раҳбарларининг фикридан жуда катта фарқ қилмайди, деб ёзмоқда Le Figaro. Бундан аввал иши қийин экани ҳақида Франсуа Олланд ва Николя Саркози ҳам айтганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макрон Путиннинг орзуси ҳақида маълум қилганди

Мавзуга оид