Иқтисодиёт | 15:00 / 04.09.2018
10033
2 дақиқада ўқилади

Жиззахдаги инвестицион форумда 800 миллион долларга тенг шартнома ва меморандумлар имзоланди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 29-30 август кунлари Жиззах вилоятида бўлиб ўтган Халқаро инвестицион форум якунига кўра, умумий қиймати 800 милллион долларга тенг 28та шартнома ва 3та меморандум имзоланган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тарқатган маълумотга кўра, эришилган ҳамкорлик келишувларининг 600 миллион долларга тенг миқдори мамлакатга тўғридан-тўғри киритилаётган сармоя ҳисобланади. Хорижий ҳамкорлар билан эришилган келишувлар вилоятнинг қурилиш материаллар ишлаб чиқариш, фармацевтика, тайёр тери маҳсулотларини қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва тайёрлаш, транспорт ва меҳмонхона, туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган. 

Дунёнинг 175та хорижий компания вакиллари, жумладан «Shell Global Solutions INTL BV», « Fives Group – Fives Stein» , «Huasin Cement»,  «CIRI», «DAL Teknik Makina Ticaret ve Sanayi Anonim Sirketi», «Bay Tea Group» каби номдор компаниялар иштирок этган форум якунига кўра, 2018-19 йилларда 25та минтақавий ва 14та соҳага оид бизнес лойиҳаларни амалга ошириш белгиланди.

Мавзуга оид