Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроосиё минтақасининг энг етакчи университетлари рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон йўқ
Москва давлат университети/Фото: Wikipedia
Британиянинг Times Higher Education (THE) нашри Евроосиё минтақасининг етакчи олий таълим муассасалари рейтингини эълон қилди.
Рейтинг натижалари THE «Times Higher Education Research Excellence Summit: Eurasia» Илғор тадқиқотлар биринчи саммитида эълон қилинди.
Евроосиё минтақаси Афғонистон, Арманистон, Озарбойжон, Беларусь, Грузия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистонни қамраб олади.
Биринчи уч ўринни Россия университетлари эгаллади: Москва давлат университети, Москва физика-техника институти ва Томск политехника университети. Рейтингга Эрон, Туркия, Украина, Грузия ва Беларусь университетлари ҳам кирган.
Рейтинг тузувчилари олий таълим муассасалари фаолиятини 13та мезон бўйича таҳлил қилишади. Улар орасида халқаро талабалар ва ўқитувчилик ҳаракатчанлиги, халқаро стипендия дастурлари, илмий тадқиқотлар даражаси, инновацияларга қўшилиш, илмий мақолалардан иқтибос келтириш, таълим хизматларининг сифати ва бошқалар бор.
Мавзуга оид
07:49 / 21.02.2026
Ўқишга тўланган контракт пулининг 12 фоизини қандай қайтариб олиш мумкин?
13:04 / 20.12.2025
Навоийда университет мансабдори пора билан ушланди
11:07 / 15.12.2025
Ўзбекистон университетлари ЕИ тадқиқот дастурларида иштирокини кучайтиради
16:15 / 13.12.2025