Жаҳон | 08:08 / 05.09.2018
17271
1 дақиқада ўқилади

Катта ўйин. Лавров АҚШни доллар манипуляциясида айблади

Фото: svpressa.ru

Россия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Америка томони доллар ёрдамида ўзига ноқулай бўлган давлатларни жазоламоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» «Катта ўйин» дастурига асосланиб хабар бермоқда.

Лавровнинг сўзларига қараганда, доллар халқаро валюта-молия тизими бўлиб, узоқ вақт давомида жаҳон ҳамжамияти Қўшма Штатлар асосий захира валютаси эмитентининг мажбуриятларини бажаришига умид қилган.

«Ҳозир доллар билан нималар юз бермоқда? Доллар Вашингтон томонидан манипуляция қилиняпти», - деди Лавров.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги пайтда АҚШ долларни жазо сифатида қўллаб, зарур бўлганда, бу валютадаги барча банк операцияларини тўхтатиб қўймоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров АҚШни шантажда айблаганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид