Жаҳон | 09:53 / 05.09.2018
20114
2 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин икки ҳафта «йўқолиб қолганидан» кейин омма олдида кўриниш берди

Фото: REUTERS

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Шимолий Корея ядровий дастурининг «отаси» Чу Гю Чханнинг дафн маросимида қатнашди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда.

4 сентябрь куни Жанубий Корея оммавий ахборот воситалари Ким икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида омма олдида кўриниш бермай, ўзининг мамлакатдаги турли корхоналарга ташрифларини кескин равишда тўхтатганидан сўнг хавотирли хабарлар эълон қилди. Сўнгги марта у ҳақида 21 август куни хабар берилган.

Дафн маросимидан олинган фотосуратда Ким яхши кўринишга эга, у озиб кетмаган.

Аввалроқ, жорий йилда Шимолий Корея раҳбари бир неча марта шундай тарзда йўқ бўлиб қолганди, дея ёзади агентлик. У 5 март куни Жанубий Корея элчилари билан учрашувдан олдин 18 кун давомида омма олдида кўринмади, сўнг 25 мартгача, Пекинда ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашувдан олдин ғойиб бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин акасининг ўлдирилишига гувоҳ бўлган икки аёл йўқолиб қолгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид