Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Миср билан муносабатларда янги босқич бошланганини таъкидлади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий бўлиб ўтган музокаралар ҳамда эришилган келишувлардан мамнунлигини, Ўзбекистон билан Миср муносабатларида янги босқич бошланганини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Абдулфаттоҳ ас-Сисий жанобларининг Ўзбекистонга биринчи расмий ташрифи икки мамлакат муносабатларида тарихий аҳамиятга эга бўлди. Очиқ, дўстона ва амалий руҳда ўтган музокараларимиз барча масалалар юзасидан ёндашув ва қарашларимиз ўхшашлигини кўрсатди. Ишончим комилки, бугунги келишувлар Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги муносабатларни сифат ва моҳият жиҳатидан бойитиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни янги, юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Миср президенти Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг барча соҳалари бўйича келишиб олганини, бу келишувлар келгуси ташрифларга дебоча ва улкан натижаларга пойдевор бўлишини таъкидлади.

Абдулфаттоҳ ас-Сисийнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи бугун якунланади.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026