
Сўнгги йилларда чиққан ушбу китоблар сизга бюджетни режалаштириш, ақл билан инвестиция киритиш, бемаъни харажатлар қилмаслик ва молиявий мақсадларга эришишда ёрдам беради.

1. «Пулнинг психологик қопқони», Гэри Бельски, Томас Гилович
Пулни ишлаб топиш – ишнинг ярми. Иккинчиси –пулни тўғри сарфлаш. Ақлсиз харажатларга олиб борадиган бир хил хатолар қиламиз. Бу китобдан ҳис-туйғу, хулқ-атвор ва жамият молиявий қарорлар қабул қилишга қандай таъсир қилиши ҳақида билиб оласиз. Хулқ-атвор иқтисодиётини билиш ўзингиз ва харажатларингизни назорат қилишда ёрдам беради.

2. «Молиявий кундалик. Пулни тартибга солиш», Алексей Герасимов
Назариядан тажрибага ўтамиз. Бу кундалик молиявий хулқ-атворингизни кузатишда ёрдам беради: омонатларни режалаштириш, кирим ва чиқим ҳисобини юритиб, уларни таҳлил қилиш. Кундалик уч ойга мўлжалланган. Бу вақт орасида шахсий молиянгизга тегишли бўлган барча маълумотларни ёзишга ўргангансиз.
Кейин ўша жадвалларни оддий дафтарга ёзиб, матнли файлда ҳисоб-китобни юрита оласиз. Моҳият – ҳар куни рақамларни ёзиш орқали ўз молиявий мақсадларингизни яхшироқ кўриб, уларга доимий равишда ҳаракат қилишда.

3. «Пул қаерга кетади? Оила бюджетини ақл билан бошқариш», Юлия Сахаровская
Бу китоб ҳар ой пул қаерга кетди деб ҳайрон бўладиганлар учун. Молия бўйича маслаҳатчи ва инвестор Юлия Сахаровская ўзининг жорий ҳолатини билиш, харажатларни оптималлаштириш, келажакда оила бюджети ва молиявий режани тузиш. Буларнинг бари – ҳаётий мисоллар ва хатоларни таҳлил қилиш. Пулни қаерда сақлаш, қаерга сармоя киритиш, нафақага молиявий таъминланган одам бўлиш ҳақида билиб оласиз.


















