Жаҳон | 08:32 / 06.09.2018
38520
1 дақиқада ўқилади

Путин «бутун дунёга кучли сигнал» бўлган машқларга боради

Фото: Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги

Россия президенти Владимир Путин «Восток-2018» стратегик машқларининг босқичларидан бирига ташриф буюради, дея хабар беради «Известия» газетаси.

Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Владимир Путин «Восток-2018» ҳарбий машқларига Владивостокдаги Шарқий иқтисодий форумда иштирок этгандан кейин боради. Бу сафар Хитой армияси ҳарбий хизматчилари ҳам Қуролли кучлар ҳарбий машқларида иштирок этмоқдалар. Песковнинг аниқлик киритишича, ХХР раиси Си Цзиньпиннинг машқларга ташриф буюриши режалаштирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Handelsblatt нашри Россиянинг «Восток-2018» ҳарбий машқлари бутун дунё учун «кучли сигнал» экани ҳақида ёзганди.

Нашр экспертларининг фикрига кўра, ушбу машқлар дунёга Россия яккалатиб қўйилмагани ва энг қудратли давлатлардан бири унинг иттифоқдоши эканини кўрсатиб беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид