22-23 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрининг "Сайлгоҳ" кўчасида (собиқ "Бродвей") биринчи "Ўзбекистон сувенирлари" кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, кўргазма-ярмарка ҳунармандлар ва халқ усталарини рағбатлантириш, сувенир маҳсулотлар ассортиментини кенгайтиришга йўналтирилган.
Кўргазмада миллий либос ва безаклар намойиши, миллий спорт турларига оид томошалар, қўғирчоқ театрининг чиқишлари, ўзбек анъанавий ва халқ мусиқа ҳамда рақслари ижроси, миллий таомлар дегустациясидан завқ олиш мумкин.







