Спорт | 14:56 / 07.09.2018
12092
1 дақиқада ўқилади

Бразилия терма жамоасига доимий сардор тайинланди

Фото: Dan Mullan/Getty Images

Бразилия термаси бош мураббийи Тите жамоанинг доимий сардори масаласига ойдинлик киритиб олди.

Маълум бўлишича, эндиликда терманинг сардорлик боғичи «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарга тегишли бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 вақтида Тите сардорлар ротациясини амалга оширган эди.

Беш карра жаҳон чемпиони бўлган жамоа бугун АҚШ терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан эртага тонгги соат 4:30 да бошланади.

Мавзуга оид