Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электрон тўлов тизими орқали 20 млн сўмдан зиёд пулни ўзлаштирган шахслар қўлга олинди
Шу йил 14 июнь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи Л.З. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 11 июнь куни номаълум шахс унинг номига “Ипотека” банкидан очилган пластик карточкаси ҳисобидан электрон тўлов тизими орқали 20 млн сўмдан зиёд пулини ечиб олганлигини маълум қилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон вилояти Асака шаҳрида яшовчи Б.И. ва акаси Ғ.И. ҳамда Асака туманида яшовчи Д.А. содир этганликлари аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
19:49 / 02.07.2026
Тошкент вилоятида иссиқхоналарни демонтаж қилиш бошланди
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026