Стол ўйинлари – дўстлар билан вақтни чоғ ўтказишнинг аъло усули. Бироқ узоқ ўтмишга эга стол ўйинлари нафақат кўнгилни хурсанд қилади, балки ақл учун аъло машқ саналади. Ақлни чархлайдиган 8 та стол ўйинини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: Pixabay

1.Шахмат

Энг машҳур стол ўйини: тахта, 32 та дона ва чексиз стратегик кенглик!

Шахматнинг келиб чиқиши борасида турли назариялар бор. Бироқ Европага у фақат X асрда етиб келди. Ўйин XV асрдагина замонавий кўринишга эга бўлди.

Шахматда кутилмаганлик омили йўқ: бу спорт, ақллар кураши. Тахтадаги доналар ҳолатини яхшироқ таҳлил этиб, ҳодисаларнинг эҳтимолдаги ривожини ҳисоблайдиган одамгина ютади. Профессионал ўйинчиларда бари жуда мураккаб: у ерда олдиндан ўнта юриш ҳисоби юритилади, минглаб эҳтимолдаги комбинациялар билан ишланади. Оддий ўйинчилар бунчалик олдинни кўра олмайди, бироқ рақибнинг энг яқин истиқболдаги ҳаракатини айтиб бера олиш ҳаракати ҳам мия «қайнаши»нинг унутилмас дақиқаларини ҳадя қилади.

2. Го

Го қадимда Хитойда пайдо бўлди. Бироқ ўйин XX асрга келиб, дунёда машҳурлик қозонди.

Бир қарашда, ўйиннинг стратегик салоҳияти шахматга қараганда кам. Инвентарь ҳам зерикарли: тахта ва оқ-қора тошлар – доналар. Агар мактабда нуқталар ўйинини ўйнаган бўлсангиз, у ҳолда асосий тамойил сизга маълум. Ўйинчи ўз нуқталари билан иложи борича каттароқ ҳудудни чегаралаши керак. Года нуқталар ўрнига – тошлар. Кўплаб қўшимча қоидалар одатий мактаб машғулотини анча мураккаблаштиради.

Умуман олганда, ўйин қоидалари қийин эмас. Бир неча соат давомида ўрганиш натижасида ўйин тамойилларини тушуниб олиш мумкин. Ҳаётдаги бу каби сув ости тошларини англаш учун одамлар бутун ҳаётини сарфлайди.

3. Бриж

Брижнинг аждоди қарта ўйини винт бўлиб, XX асрнинг биринчи ярмида замонавий кўринишга эга бўлди.

Бриж – спорт дисциплинаси сифатида тан олинган ягона қарта ўйини. Бу тасодифан эмас: бу ердаги қоидалар оддий эмас. Кўпчилик одатий қарта ўйинлари билан таққослаганда брижда партия натижаси тасодифга жуда кам даражада боғлиқ. Муваффақият асосида ўйинчилар моҳирлиги ётади.