Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Россияга келмоқчи
Фото: РИА Новости
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россияга ташриф буюришга тайёрлигини тасдиқлади, кейинчалик учрашув жойи ва вақтини дипломатик каналлар орқали мувофиқлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерациялар кенгаши спикери Валентина Матвиенко КХДР раҳбари билан музокаралар якуни бўйича маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Аввалроқ, Матвиенко Россия президенти Владимир Путиннинг мактубини Ким Чен Инга топширганини хабар бергани ҳақида маълум қилганди.
«У (Ким Чен Ин - таҳ.) буни ортга сурмоқчи эмаслиги ҳақида айтди. Энди дипломатик каналлар бўйича бу ташрифнинг вақти ва жойини мувофиқлаштириш ишлари бошланади. У шундай деди: мен учун Россия президенти билан учрашув жуда муҳим аҳамиятга эга, сабаби биз икки томонлама доирада стратегия ва ҳамкорлигимиз истиқболларини муҳокама қилишимиз даркор. Шунингдек, қатор муҳим, халқаро кун тартибидаги жиддий масалаларни муҳокама этиш истагидаман», - дея Шимолий Корея етакчисининг сўзларини келтирган Матвиенко.
Шу билан бирга, РФ Федерациялар кенгаши спикерининг аниқлик киритишича, Ким Чен Ин иш жадвали жуда қизғин бўлгани сабабли Шарқий иқтисодий форумга кела олмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин икки ҳафта «йўқолиб қолганидан» кейин омма олдида кўриниш берганди.
Мавзуга оид
16:18 / 21.02.2026
Хитой дронларни Россияга Таиланд орқали етказиб беришни бошлади
14:13 / 21.02.2026
Одессада РФ дронлари турар жойлар ва ўқув муассасасига зарар етказди
13:36 / 21.02.2026
Киевда РФ денгиз пиёда аскари асирларни отиб ўлдиргани учун умрбод қамоққа ҳукм қилинди
11:28 / 21.02.2026