Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг учта шаҳри ўртасида халқаро автобус йўналишлари очилди
Фото: Халқ сўзи
9 сентябрь куни Тожикистонда давлат мустақиллигининг 27 йиллиги кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан икки давлат халқларига қулайлик яратиш мақсадида бугун, 8 cентябрдан бошлаб “Термиз-Душанбе”, “Денов-Душанбе”, “Самарқанд-Панжикент” йўналишида халқаро автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“га хабар берди.
“Термиз-Душанбе” халқаро автобус йўналишининг масофаси 251 км бўлиб қатновга сарфланадиган умумий вақт 5 соат-у 39 дақиқани ташкил этади. Йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Термиздан Душанбегача - 70 минг сўм. Душанбедан-Термизгача эса 70 сомоний қилиб белгиланди.
Йўналиш масофаси 107 км. бўлган “Денов-Душанбе” халқаро автобус йўналишида йўловчилар 2 соат 25 дақиқада ўз манзилига етказилади. Йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Деновдан Душанбегача 40 минг сўм. Душанбедан Деновгача эса 40 сомоний этиб белгиланди.
“Самарқанд-Панжикент” халқаро автобус йўналишининг масофаси 64 км. Қатновга сарфланадиган умумий вақт 1 соат-у 25 дақиқа бўлиб, йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Самарқанддан Панжикентгача 20 минг сўм. Панжикентдан Самарқандгача эса 20 сомоний қилиб белгиланди.
Мавзуга оид
14:36 / 18.02.2026
Сергелида Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди
19:09 / 16.02.2026
Тошкентда бир ойда автобусда чиптасиз юрган 11,5 минг йўловчи жаримага тортилди
15:06 / 14.02.2026
Тошкентда қандай қилиб йўлкирада пул тежаш мумкин?
20:30 / 04.02.2026