Маркетолог Тришиа Левассер Стив Жобс мисолида нима учун маркетинг қадриятлардан бошланиши кераклиги ҳақида сўзлади ҳамда бизнесдаги “вазифа”, “мақсад” ва “қадриятлар” тушунчасига изоҳ берди.

Маркетинг қадриятларингиздан бошланади
Стив Жобс нафақат Apple компаниясининг асосчиси ва бош директори, балки бренднинг яратувчиси ҳам эди. Шубҳасиз, у маҳсулотлар билан “яшар” ва ходимларни қандай рағбатлантиришни биларди.
Бренднинг яратувчиси бўлиш учун реклама бўлимида ишлаш шарт эмас. Бундай одамлар ҳамма ерда бор. Бу компаниянинг ҳақиқий ишқибозлари ва маҳсулот тўғрисидаги ўз ҳикоялари билан ўртоқлашишни истайдилар. Бундай яратувчанлик асосчи ва бош директорлардан бошланиши керак. Агар раҳбарнинг ўзи ташкилот нима билан шуғулланишини билмаса, ходим ва мижоз буни қаердан англаши керак? Асосчилар Стив Жобсга ўхшаган бўлишлари лозим.

Қадрият, вазифа ва мақсадни аниқлаш
Стив Жобс ва Тим Кук ўз ходимларини қандай рағбатлантириши борасидаги фикрлардан аввал компания қадрият, вазифа ва мақсади нима эканига ойдинлик киритамиз. Чунки бу инструментлар брендни яратиш асоси ҳисобланади. Улар мижозларни жалб этиш ва ушлаб қолиш учун зарур.
Қадриятлар: ташкилот ходимлари томонидан амал қилинадиган, қабул қилинган қоида ва тамойиллар. Асосий қадриятлар компания вазифаси таърифида санаб ўтилади.
Вазифа: компания моҳияти ва мавжудлиги сабабини аниқлайдиган, мақсад ва фалсафангизни таърифлайдиган қисқача баён. Вазифангиз “Биз нима қиламиз? Қандай бизнес билан шуғулланамиз” каби саволларга жавоб бериши керак. Бу компания функцияси, бозорлар ва рақобатдаги афзалликларни тез ва оддий аниқлашда ёрдам беради.
Мақсад: асосчи эришишни истаган нарса. Бу компаниянинг келажакдаги жозибадор образи, идеали ёки орзуси.
Асосчи сифатида ўз компаниянгизнинг вазифаси ва мақсадини жамоангизга етказишингиз ва уларда ишонч уйғотишингиз зарур. Apple буни қуйидагича амалга оширди.
Apple – ҳозирда инновация ва дизайн тимсоли. Бироқ компаниянинг йўли ота-онанинг кичик гаражидан бошланган. Бу оддий муваффақият эмас. Бари мақсад ва вазифадан бошланган. Компания ривожланиши давомида бироз ўзгарди, шунга қарамай, улар ходимларни рағбатлантириш, уларни самарали ишлаш ва инновацияларга бўлган рағбатини оширишда давом этмоқдалар.










