«Шаҳар обрўсига путур етказмоқда». Вьетнам пойтахти аҳолисидан ит гўшти истеъмол қилмаслик сўралди
Вьетнам пойтахти Ханой маъмурияти аҳолига мурожаат қилиб, уларни ит гўшти истеъмол қилмасликка чақирди. Расмийларга кўра, бундай амалиёт «замонавий ва маданиятли шаҳар»нинг обрўсига путур етказади, шунингдек, қутуриш каби жиддий касалликлар тарқалиш хавфини оширади.
Бундан ташқари, фуқаролардан мушук гўштини ҳам истеъмол қилмаслик сўралди. Ханойда ит ёки мушук гўштини сотувчи ҳаммаси бўлиб мингтага яқин дўкон бор. Вьетнам пойтахтининг Халқ қўмитаси кўплаб ҳайвонлар шафқатсиз тарзда ўлдирилганлигини таъкидлади.
Маҳаллий журналистларнинг фикрига кўра, Вьетнам аҳолиси ит гўшти истеъмол қилиниши туфайли тобора кўп танқидга учрамоқда. Бироқ, бу ҳали ҳам «чуқур илдиз отган одат» бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
16:47 / 29.10.2024
Ҳиндистонлик бизнесмен деярли бутун бойлигини итига мерос қолдирди
13:34 / 17.10.2024
Тошкент туманида ит ёш болани ўлдириб қўяй деди. Унинг эгаси 370 минг жарима билан қутулиб кетади
09:34 / 05.08.2024
Виетнам президенти То Лам Компартия Марказий қўмитаси бош котиби этиб сайланди
17:55 / 14.09.2023