Жаҳон | 08:46 / 12.09.2018
13001
2 дақиқада ўқилади

Жириновский русларга фуқароликни 3 ой ичида беришни таклиф қилди

Фото: РИА Новости / Владимир Фидоренко

Россиянинг Россия либерал-демократик партияси (ЛДПР) етакчиси Владимир Жириновский рус миллатига мансуб кишиларга фуқароликни беришни соддалаштиришни ва уларга паспортни 2-3 ой ичида беришни таклиф қилди.

Жириновский бунда Россия фуқаролигини бор-йўғи 3 ой олдин олиб, энди Красногорск шаҳри думаси депутатига айланган америкалик яккакурашчи Жефф Монсонни эслаб ўтди. “У русчани билмаса ҳам, Москва вилояти аҳолисини парламентда билдиради”, деб киноя қилган Жириновский.

Монсон Россияда ўтган ягона сайловлар натижаларига кўра шаҳар округи депутатлари кенгаши депутати этиб сайланган.

“Қачон фуқаролик бўйича нормал қонун қабул қиламиз? Монсонга бир онда берилмоқда, руслар эса паспорт ололмаяпти,”, деб ёзган Жириновский Facebook’даги саҳифасида. У шунингдек француз актёри Жераре Депардьега ҳам қисқа фурсатларда фуқаролик берилганини эслаб ўтган.

“Руслар иккинчи навдаги одамлар каби паспорт олишни 5-6 йиллаб кутишади. ЛДПР такрорлайди: барча русларга Россия элчихоналарида 2-3 ойда паспортлар берилиши керак”, деб давом эттирган Жириновский.

Депардьега 2013 йил 1 январда фуқаролик берилган. У Франция фуқаролигини ҳам сақлаб қолган. Монсонга эса Россия фуқаролиги 2018 йил 12 июнда – Россия кунида берилган. 

Мавзуга оид