“Ўзбекгидроэнерго” ва “Белаз” ўртасида йирик ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Дунёга машҳур автомобиль заводи ҳисобланган “BelAZ” ОАЖ “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг доимий ҳамкори ҳисобланди. Мазкур завод билан ҳамкорлик завод томонидан ишлаб чиқарилган автосамосваллар ёрдамида бугунги кунда жадаллик билан қурилиш ишлари олиб борилаётган мини, кичик, ўрта ва йирик гидроэлектростанцияларини қуриш жараёнида фойдаланиб келинмоқда.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов Беларуснинг BelAZ ОАЖ раҳбари Пётр Пархомчик бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Мазкур учрашув дўстона, самимий руҳда бўлиб ўтди.
Учрашувда жамият томонидан ҳудудларда қурилаётган ГЭСлар учун ҳамда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қурилаётган йирик “Пскем” ГЭСининг қурилиши учун зарур бўлган 42-45 тоннани ташкил этувчи оғир карьер самосвали, яъни BelAZ-7547 русумли автосамосвалларни харид қилиш ва уларни етказиб бериш борасида келишиб олинди.
Учрашув сўнгида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва “BelAZ” ОАЖ ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мавзуга оид
11:44 / 28.07.2024
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ кредит рейтингини Ўзбекистон ишлаб чиқарувчи ташкилотлари орасида ТОП учликка кирувчи кредит рейтингида сақлаб қолди
18:27 / 28.05.2024
Россия Ўзбекистонда иккита ГАЭС қурмоқчи
15:30 / 25.12.2023
Хонобод микро ГЕС фойдаланишга топширилди
16:00 / 19.10.2023