Петров ва Боширов интервьюдан сўнг ғойиб бўлгани маълум қилинди
Британия ҳукумати томонидан ГРУ собиқ ходими Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда айбланган россияликлар Александр Петров ва Руслан Боширов RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньянга берилган интервьюдан сўнг ўз телефонлари ўчириб қўйди. Бу ҳақда унинг ўзи BBC Newsnight’га интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Daily Telegraph.
Симоньяннинг сўзларига кўра, Петров ҳамда Боширов унга Солсберидаги ибодатхона фонида тушган фотосуратларини WhatsApp орқали юборишни ваъда қилишган, бироқ ҳозирча бу рўй бермаган.
«Мен улар ўзимга қўнғироқ қилган рақамни бир неча марта тердим, аммо у ўчириб қўйилганди. Улар фотосуратларни топишса, менга жўнатишларини айтишганди, лекин мен ҳамон кутмоқдаман», - дея Симоньяннинг интервьюсидан иқтибос келтирган Daily Telegraph.
Унинг қўшимча қилишича, Петров ва Боширов суратга олиш ишларидан аввал унга бу уларнинг биринчи ҳамда охирги интервьюси эканлигини маълум қилишган. Эркаклар интервьюга журналистларга қариндошлари, иш бўйича шериклари, танишлари ёки синфдошларини топишда ёрдам бермайдиган саволлар берилса, рози бўлишган, деб қўшимча қилди Симоньян.
13 сентябрь куни RT’га интервьюда Петров ва Боширов ГРУга ишламасликлари, Скрипалларга суиқасдга алоқадор эмасликлари, Солсберига сайёҳлар сифатида боришганини маълум қилдилар. Уларнинг иддао этишича, Солсбери икки марта боришган - 3 ва 4 мартда, сабаби биринчи сафарда ёмон об-ҳаво туфайли диққатга сазовор жойларни томоша қила олишмаган. Симоньяннинг уларда ибодатхона ёнида тушган суратлари бор ёки йўқлиги ҳақидаги саволига, аниқ жавоб берилмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон Путинни Скрипалларни заҳарлашда айблаганди.
Мавзуга оид
14:33 / 22.09.2021
Скрипалларнинг заҳарланиши. Британия яна бир гумонланувчига айблов эълон қилди
08:30 / 15.06.2020
Скрипалларни заҳарлашда ишлатилгани айтилган «Нукус заҳри» чиндан ҳам мавжудми?
00:01 / 08.06.2020
Манба: Сергей Скрипаль ва қизи бошқа исм билан Янги Зеландияда яшамоқда
17:08 / 04.03.2019