Фан-техника | 09:17 / 14.09.2018
5446
1 дақиқада ўқилади

SpaceX Ой атрофини айланиб чиқувчи дунёдаги илк сайёҳ билан шартнома тузди

Фото: NASA / Bill Ingalls

АҚШнинг SpaceX компанияси узоқ миссияларга мўлжалланган ракетасида Ой атрофини айланиб чиқувчи дунёдаги илк космик сайёҳ билан шартнома имзолади.
  
Аввалроқ компания 2019 йил ярмидан кейин Ойга илк коинот сайёҳлари парвозини амалга ошириши маълум қилинганди. Таъкидланишича, тарих давомида 24 киши Ойда бўлишга муваффақ бўлган. 1972 йилда америкалик фазогирлар миссияси якунлангандан кейин Ернинг табиий йўлдошига ҳеч ким парвоз қилмаган.

“SpaceX бизнинг Big Falcon (BFR) ракетасида Ой атрофини айланиб чиқувчи дунёдаги илк йўловчи билан шартнома имзолади – бу космосга саёҳат қилишни орзу қилувчи оддий одамларга космосга йўл очишдаги муҳим қадамдир”, деб ёзган компания твиттерда. 

Компания илк сайёҳ ким бўлиши ва у нима учун космосга учишга қарор қилгани ҳақида 17 сентябрда маълум қилишини қўшимча қилган.

Мавзуга оид