Фан-техника | 10:25 / 14.09.2018
7140
1 дақиқада ўқилади

Volkswagen афсонавий “Қўнғиз” ишлаб чиқарилиши тўхтатилишини эълон қилди  

Фото: AFP/ Robyn Beck

Volkswagen of America (VWoA) 2019 йилда афсонавий “Қўнғиз” – Volkswagen Beetle (Käfer) модели ишлаб чиқарилиши тўхтатилишини эълон қилди.  

Компанияда таъкидланишича, охирги авлоддаги ёпиқ кузовли Beetle’нинг 2019 йилдаги нархи SE модели учун 23,045 минг долларни, SEL модели учун эса 25,995 минг долларни ташкил қилади. Ушбу моделларнинг очиқ кузовли вариантлари нархи эса мос равишда 27,295 минг ва 29,995 минг долларни ташкил қилади. 
 
Volkswagen Käfer 1938 йилдан 2003 йилгача Volkswagen AG немис компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Ушбу машина базавий конструкцияси қайта кўриб чиқилмаган ҳолда ишлаб чиқарилган тарихдаги энг оммавий автомобил ҳисобланади. Ҳаммаси бўлиб афсонавий моделдан 21,529 млн дона ишлаб чиқарилган.    

Volkswagen of America компанияси Volkswagen Group.’нинг шўъба компанияси ҳисобланади. 

Мавзуга оид