Marca нашри Испания чемпионати футболчиларининг кўрсаткичларини ҳисоблаб кўрди.
Тадқиқот натижаларига кўра, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 7та кўрсаткич бўйича пешқадамлик қилмоқда:
– энг кўп гол урган – 387;
– энг кўп ғалаба қозонган – 317;
– мағлубиятсиз ўйинларнинг энг узун серияси – 45та ўйин;
– ўйинлардаги биринчи голлар сони – 85;
– захирадан майдонга тушиб, урилган голлар сони – 21;
– ғалаба келтирувчи голлар сони – 27;
– пенальтидан урилган голлар сони – 48/59.
Мессининг жамоадоши Серхио Бускетс ғалабаларнинг энг узун сериясига эга – 25та ўйин. Мағлубиятларнинг энг узун серияси Педро Бигас чекига тушган – 11та ўйин.
Ла Лига рекордчилари орасида Хоакин алоҳида ўрин олган. «Бетис» клубининг 37 ёшли фахрийси қуйидаги кўрсаткичлар бўйича пешқадам:
– энг кўп ўйинлар сони – 487;
– энг кўп мағлубият сони – 160;
– энг кўп дуранг сони – 128.
«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа чемпионатнинг бўйи энг баланд футболчисидир – 199 см. «Эспаньол» яримҳимоячиси Пабло Пьятти бўйи энг паст футболчи – 164 см.
Серхио Рамос – сариқ ва қизил карталар сони бўйича пешқадам: 168 + 19.
Чемпионатнинг ёши энг улуғ футболчиси - «Уэска» сардори Хаунхо Камачо: 38 ёш ва 40 кун. Энг ёш футболчи - «Валенсия» футболчиси Ферран Торрес: 18 ёш ва 5 ой.
«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне – энг узоқ вақтдан бери жамоасини бошқараётган мураббий: 8та мавсум.















