Германияда водород ёнилғисида юрувчи илк поезд синовдан ўтказилди. DW нашрининг маълум қилишича, поезд томида водород ёнилғили цистерна ва ёнилғи элементи жойлаштирилган. У водород энергиясини атроф-муҳитга зиён етказмаган ҳолда электр токига айлантиради.  

Поезд 140 км/соат тезликка эриша олади.

Поезд 17 сентябрда стандарт йўналишга чиқиб, Бремерферд шаҳрини Куксхафен, Бремерхафен ва Букстехуд билан боғлайди. 2021 йилдан бундай 14 та поезд Букстехуде — Куксхафен йўналиши бўйича мунтазам рейслар амалга ошириши режалаштирилмоқда.