Кундалик жисмоний фаоллик ёшлик давридаги ўлим эҳтимолини сезиларли даражада пасайтиради. Тадқиқот натижаларига кўра, кунига 10 дақиқа ва ундан камроқ вақт давомида машқлар бажаришнинг ҳам фойдаси бор. Барчанинг жонига теккан маслаҳатлар – машинани офисдан узоқда қолдириш, зинадан чиқиб-тушиш ҳаётингизни сақлаб қолиши мумкин.

Ҳаракат ўлимни узоқлаштиради. У юрак, бел ва мия учун фойдали. Одамлар семиришни бошлаганида ёшларидан ўзини оқлаш учун фойдаланадилар. Метаболизм ҳақиқатан ҳам ёш ўтган сайин 10 фоизга пасайишига қарамай, бу кўпроқ ёшга эмас, мушак тўқималарининг йўқотилиши билан боғлиқ.
Ҳаёт тарзи кўпроқ “ўтирган ҳолатда” ўтади, мушаклар йўқолиб боради, моддалар алмашинуви секинлашади, ёғ йиғилади. Ҳаракатсизлик нафақат тана, балки ақлни ҳам кучсизлантиради. Жисмоний фаоллик эса аксинча зўриқиш ва хавотирнинг олдини олади.
Ўтириш ҳолатидаги ҳаёт ҳаракатсизлик доирасига олиб келади. Ҳаракат қилишни тўхтатсангиз, вазн тўплайсиз ва ўзингизни руҳан эзилган ҳолатда ҳис қиласиз. Шунинг учун ҳаракат қилиш истаги пасаяди. Семириб кетасиз, ҳаётдан лаззатланмай қўясиз. Буларнинг бари сизни яна “диванга боғлаб қўяди”.
Жисмоний фаоллик эса аксинча цикл яратади. Ҳаракат кайфият, мушак тўқимаси ва моддалар алмашинувини таъминлайди. Танангиз хушбичим, бўғимлар – серҳаракат бўлади, мия эса ижобий кайфият ва иштиёқни сақлаб қолади. Ҳаракат қилгингиз келади ва бундан ўзингиз ҳам завқ-шавқ оласиз.
Айланиб кетаётган тош моғор босмайди. Ҳаракатчан одам ҳам камроқ ёғ тўплайди.
Питтсбург университети олимлари томонидан олинган квадрицепслар МРТ-тасвирларини таққосланг. Биринчисида 40 ёшли триатлетнинг мушаклари, кейингиларида иккита 70 ёшли эркаклар мушаклари: улардан бири ўтириш ҳолатидаги ҳаёт тарзини олиб боради, бошқаси триатлон бўйича мусобақаларда иштирок этади.
















