Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон евробондлар чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда - ОАВ
Фото: AP
Ўзбекистон келгуси йилиёқ дастлабки еврооблигациялар чиқаришни кўзда тутган ҳолда HSBC’да ишлаган Одилбек Исоқовни Молия вазирлиги бошқармасига бошлиқ этиб тайинлади, деб ёзмоқда Reuters.
“Бу Ўзбекистонни ўзининг қарз бозорига хориж капиталини жалб этиш мақсадига яқинлаштиради. Бу жараён ўтган йили, президент Шавкат Мирзиёев евробондлар жойлаштиришнинг зарур шарти бўлган суверен кредит рейтингини олиш сари қадам ташлаганида бошланган”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, HSBC инвестиция банки ривожланаётган мамлакатлар учун жаҳон молия бозорларида қимматли қоғозлар чиқаришни ташкил этиш бошқармаси директори лавозимида ишлаб келган Исоқов молия вазирининг маслаҳатчиси, Молия вазирлигининг давлат суверен, корпоратив (банк) қарз мажбуриятлари ва давлат қарзи бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Исоқов кредит рейтингини олиш ва суверен еврооблигациялар эмиссияси жараёнини назорат қилади.
Манбалардан бирининг айтишича, JP Morgan банки Citi билан биргаликда молиявий маслаҳатчи сифатида иштирок этадиган банклар рўйхатига киритилган. Citi ва JP Morgan вакиллари бу борада изоҳ беришни рад этган.
Мавзуга оид
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026
Ўзбекистонда молиявий жарималар бўйича янги тартиб жорий этилади
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026