2017 йилда дунёда терактлар сони 23 фоизга камайди
2017 йилда дунёдаги терактлар сони 2016 йилдагига нисбатан 23 фоизга камайди. Бу ҳақдаги маълумотлар АҚШ давлат департаментининг террорчиликка қарши кураш муаммолари ҳақидаги йиллик докладида тақдим қилинган.
“Дунёда террорчилик ҳужумлари сони 2017 йилда 23 фоизга, терактлар қурбонлари сони эса 27 фоизга камайган”, деб ёзилган докладда.
Докладда ушбу ижобий тенденция фақатгина бир омил – Ироқда терактлар қурбонлари сони камайгани эвазигина қайд қилингани таъкидлаб ўтилган.
Тадқиқот ишида АҚШ ва унинг ҳамкорларининг террорчиликка қарши курашдаги муваффақиятларига қарамасдан, 2017 йилда террорчилик ландшафти сезиларли ошгани қайд қилинган. “Ал-Қоида” каби террорчилик гуруҳлари ва уларнинг бўлимлари “интернет орқали узоқдаги издошларини ҳужумлар содир этишга илҳомлантириб, камроқ даражада яширин ва марказлашганга айланган”.
Тадқиқот муаллифларининг ёзишича, ИШИД Сурия ва Ироқдаги ҳудудларини қўлдан чиқариши билан бирга мавжуд бўлишнинг бетартиб моделига ўтишни давом эттирган. Террорчилик гуруҳи жанговар ҳудудлардан узоқда ёлланган “хонаки” террорчилар ёрдамида ҳужумлар содир этган.
“2017 йилда Манчестер, Буюк Британия; Барселона, Испания; Синай, Миср; Марави, Филиппин; Нью-Йорк ва бошқа жойлардаги терактлар гувоҳи бўлдик», деб қайд қилинган ҳужжатда.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
01:02 / 24.10.2024