Мактабгача таълим Вазирлиги Ички аудити хизмати Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги 197-сонли мактабгача таълим муассасасида аудиторлик текшируви ўтказди.

Аввалига ота-оналардан бир банка бўёқ олиб келиш талаби билан боғлиқ шикоят юзасидан ўтказилган текширув ортидан боғчадаги кўп қинғирликлар фош бўлган.

«МТМ мудираси хонасида вазирлик аудиторларини ўзини методист деб таништирган аёл кутиб олди. Тегишли ҳужжатларни тақдим эта олмаган аёл, аслида амалдаги мудиранинг онаси эканлигини тан олди ва бу ерда ишламаслигини айтди. Кейинги терговлар шуни кўрсатдики, авваллари жиноий жавобгарликка тортилган бу аёл аслида МТМнинг пул оқимларини шахсан ўзи назорат қилиб келган.

Шу шикоятлар асосида ўрганиб чиқилганида, ота-оналар ҳамда ходимлар «Нодира опа» деган аёлни мудира деб билишларини айтишган.

Ўтказилган текшириш ишлари давомида мисли кўрилмаган миқёсдаги ўғрилик ва порахўрликка йўл қўйилгани маълум бўлди. Амалдаги мудиранинг онаси узоқ йиллар давомида дахлсизлик ва жазосиз қолишга одатланган экан. У МТВ аудиторларига дўқ-пўписалар қилиб, жисмоний путур етказиш таҳдиди билан МТМга тегишли ҳужжат ва маълумотларни тақдим этишдан бош тортди. Текшириш ишлари ота-оналар тез-тез сўрайдиган саволларга жавобларни аниқлаб берди», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида. 

Боғча болаларини овқатлантириш ҳолати

Маълум бўлишича, аудиторлик ишлари ўтказилган куни меню учун ишлатилиши лозим бўлган  56,2 кг гўшт омбордан олинган, аммо у қозонларгача етиб бормаган. Ажратилган маҳсулотнинг ўрнига бир кун аввал қайнатилган 8,98 кг миқдоридаги гўшт топилган.

Аниқланишича, амалдаги «қўғирчоқ» мудиранинг онаси ҳар куни гўштнинг ярмини ўзи учун олиб қўйишни одат қилган. 

МТВ аудиторлари «навбатчи гўшт» дея талқин қилинадиган гўштни топишган, бундай гўшт одатда комиссия вакиллари ва текширувчиларга намойиш қилиш учун сақланади. Муассаса тез-тез ва ошкор текширишлар объектига айлангач, МТМ ходимлари эски гўштни чиқиндилар идишига солишган ва ҳужжатларни яшириш учун «Махсустранс» машинасини чақиришган.

Ота-оналардан асоссиз тўловлар