Технология | 10:32 / 20.09.2018
2464
1 дақиқада ўқилади

Германияда ҳайдовчисиз трамвай пайдо бўлади

Фото: Frankfurter Allgemeine Zeitung

Потсдам шаҳрида дунёдаги илк ҳайдовчисиз трамвай синовдан ўтказилмоқда, деб хабар берди Frankfurter Allgemeine Zeitung газетаси.

Синов давомида трамвай олти километр масофани муваффақиятли босиб ўтган.  

Синов вақтида ҳар эҳтимолга қарши трамвай кабинасида ҳайдовчи ҳам бўлиб турган.

Нашрнинг қайд этишича, Потсдам кўчаларида бу транспорт қатнови йўлга қўйилиши учун бир оз вақт керак: трамвайларни бошқарувчи компьютерлар йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари, масалан машиналар билан "ўзини қандай тутишни ўрганиши" лозим. Шунинг учун ҳозирча трамвай йўловчиларни мунтазам равишда ташишига рухсат берилмади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид