«Иккимиз ҳам бу имкониятни узоқ кутдик». Мейвезер Пакьяо билан орани очиқ қилиш учун рингга қайтмоқда
8 та вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо 5 та вазн тоифаси бўйича жаҳон чемпиони, америкалик Флойд Мейвезер билан жанг ўтказиш борасида музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади.
BoxingScene нашрининг ёзишича, ушбу жанг ҳақида яқин кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда.
«Ҳозирча жанг санасини айта олмаймиз. Мейвезер рингга қайтганини эълон қилиб бўлди, у энди мендан камаримни тортиб олмоқчи. Ҳозир музокаралар босқичида турибмиз, якунда келишувга эриша олишимизга умид қиляпмиз. Мен у билан жангга ҳамиша тайёрман», - дея маълум қилган Пакьяо.
«Реванш жангини ўтказишимиз жуда муҳим, боиси ҳали тўлалигича орани очиқ қилиб олганимиз йўқ. Иккимиз ҳам бу имкониятни узоқ кутдик. Энди унга қарши қандай жанг қилишни биламан», - деб айтган филиппинлик боксчи.
Ушбу баҳс ҳақида ўтган ҳафта Мейвезер ҳам маълумот берган эди. «Мен шу йил Мэнни Пакьяога қарши жанг қилиш учун қайтмоқдаман», - деб ёзди Мейвезер Инстаграмдаги саҳифасида. Эслатиб ўтамиз, Флойд охирги марта 2017 йил августида рингга кўтарилган, ўшанда Конор МакГрегорни техник нокаут билан мағлуб этган эди.
Маълумот ўрнида, 39 ёшли Пакьяо ва 41 ёшли Мейвезер ўртасидаги биринчи тўқнашув 2015 йил май ойида бўлиб ўтган ва очколар бўйича америкалик боксчининг фойдасига ҳал бўлган эди.
Мавзуга оид
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди
10:17 / 22.09.2024