Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги Талабалар шаҳарчасида жойлашган собиқ «Фудзияма» кафеси биносини тегишли ҳудуди билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» марказига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш таклифи маъқулланган. Шунингдек, мазкур объектда Марказ таркибидаги Талабаларнинг медиа ижтимоий фаолияти ва маданий дам олиш масканини ташкил этиш масаласи ҳақида ҳам гап бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази фаолиятини такомиллаштириш ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари дастурида белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш масаласи қайта кўриб чиқилади. Вазирлар Маҳкамасига кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда Марказнинг янги таҳрирдаги уставини ишлаб чиқиши ва белгиланган тартибда тасдиқлаши кутилмоқда.
Марказнинг асосий вазифалари этиб:
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг талаба ва ўқувчиларини юртимиз ҳамда дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий, маданий, хусусан, ёшлар ҳаётига оид воқеалар, янгиликлар ва қизиқарли маълумотлардан тезкор хабардор қилиб, уларнинг вақтини мазмунли ўтказишга мўлжалланган виртуал ахборот макони (веб-сайт, портал, форум, мессенжерлардаги каналлар ва ҳ.к.)ни яратиш ва доимий фаолият олиб боришини таъминлаш;
талаба ва ўқувчиларда китобхонлик ҳамда мутолаа маданиятини шакллантириш орқали уларнинг маънавий дунёсини юксалтиришга қаратилган ишларни ташкил этиб бориш;
ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бўлган талаба ва ўқувчилар ҳамда уюшмаган ёшлар ўртасида уларни ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тарбиялашга қаратилган ижтимоий акциялар, тадбир ва танловлар ташкил этиш, уларда миллий контентга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган блоггерлар клуби фаолиятини йўлга қўйиш;
ўқиш ёки иш юзасидан хорижда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар билан мунтазам виртуал алоқани йўлга қўйиш ва улар билан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали маънавий-маърифий тарғибот ишларини олиб бориш;
олий ва ўрта махсус таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, таълим билан боғлиқ долзарб муаммолар ва уларнинг ечимини таҳлил қилиш ҳамда ёритиб бориш мақсадида пресс-клуб ташкил этиш ва унинг доимий фаолиятини таъминлаш;
ёшларнинг бепул маданий дам олишларига қаратилган тадбирлар ташкил этиш, театр томошалари намойиш этиб борилишини таъминлаш, уларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш хизматини ташкил этиш;















