Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Флоренс бўронидан жабр кўрган туманларга ташриф буюрди, дея хабар бермоқда АВС7.
Маҳаллий аҳоли билан учрашувда Трамп ҳот-догларни тарқатди, одамлар билан қучоқлашиб кўришди ва қўллаб-қувватлов сўзларини билдирди.
«Америка сиз билан бирга мотам тутмоқда, бизнинг юракларимиз қайғуда. Яратганнинг ўзи сизларга куч-қувват берсин. Биз сизларнинг йўқотишларингизни ҳеч қачон унутмаймиз. Сизларни ҳеч қачон тарк этмаймиз», - деди Трамп Хавлокдаги денгиз базасида ташкил этилган брифингда.
Таъкидланишича, у Шимолий ва Жанубий Каролинага ҳам ташриф буюрди: черковга бориб, вайронагарчиликни ўз кўзи билан кўрди ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари ишини фуқаролар билан муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Флоренс» пўртанаси қурбонлари сони 32 кишига етганди.

















