Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ноябрь ойидаги сафарлар бўйича россияликлар орасида энг оммабоп давлатлар рўйхатига кирди
Фото: KUN.UZ
Россияликлар уч кун давомида - 3-5 ноябрь кунлари дам олишади. «Туту.ру» сайёҳлик сервиси ушбу саналар учун расмийлаштирилган барча авиачипталарни таҳлил қилиб, одамлар байрам кунларини қаерда ўтказишини аниқлади, деб ёзмоқда РИА Новости.
Россиядаги энг машҳур авиайўналишлар - Сочи, Симферополь, Минеральние Води, Калининград, Краснодар, Санкт-Петербург, Новосибирск.
Ўзбекистон, Италия, Чехия, Исроил ва Германия ноябрь ойидаги байрамларда чет элга сафар қилиш учун талабгир йўналишлар бўлди.
Грузия ва Арманистонга бўлган қизиқиш ҳам ортди - бу мамлакатларга чипталарга бўлган талаб тегишли равишда икки ва уч баробар ошди.
Яқин хориж давлатларига (шу жумладан, Ўзбекистонга) саёҳат қилишнинг ўртача чеки россияликлар учун 13 235 рублдан 17 909 рублгача (14%га) ўсди.