18:17 / 21.09.2018
36470

Исроил Ил-20 ҳалокатига нима сабаб бўлганини маълум қилди

Фото: Максим Кузовков/ТАСС

Исроил ҳарбийлари россиялик ҳамкасбларига Ил-20 ҳалокатига Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг тартибсиз ўт очиши сабаб бўлгани ҳақидаги маълумотларни тақдим этишди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Исроил ва Россия ўртасида Суриядаги вазиятни кескинлаштирмаслик механизми ишлашда давом этмоқда. Бу ҳақда Исроил ҳарбий вакили маълум қилган.

Исроил Суриядаги ҳужум ҳақида бир дақиқадан кўпроқ вақт олдин Россия Федерациясини огоҳлантирган, дея айтиб ўтди Исроил ҳарбий вакили.

Унинг маълум қилишича, исроиллик ҳарбийлар Ил-20 ҳалокатини суриштирувдан ўтказиш доирасида Исроилда россиялик ҳамкасбларини қабул қилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россияга Ил-20 бўйича ёрдам таклиф қилганди.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари 6-флоти матбуот хизмати вакили Кайле Рейнснинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Россияга Ил-20 самолётининг Ўрта Ер денгизига қулаган жойидаги қидирув ишларини ўтказишда ёрдам бериши мумкин. 

Top