Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Йўлдошбек қори Нуриддинов Мадина шаҳридаги Масжидун Набавийда Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишларида халқаро мусобақада қатнашиб, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда Azon.uz хабар бермоқда.
Йўлдошбек қори Нуриддинов “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг “Олий мукофот” соҳиби ҳисобланади.
Саудия расмий ОАВ берган маълумотга кўра, Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишлари бўйича қирол Абдул Азиз танлови 26 муҳаррамда (6 октябрь) бошланиб, сафар ойининг биринчи кунигача (11 октябрь) давом этади. Унда 82 давлатдан 115 киши иштирок этади.
Таъкидланишича, ушбу мусобақа Муҳаммад (с.а.в.)нинг масжидларида 40 йилдан бери илк бор ўтказилмоқда.















