Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Перуда Гитлер исмли шахс мэрликка номзодини қўйди, унга Ленин исмли ватандоши қарши чиқди
Фото: RPP
Перулик Гитлер Альба Санчес Анкаш департаментидаги Юнгар аҳоли маскани мэрлигига ўз номзодини қўйди. Маҳаллий RPP радиостанциясининг хабар беришича, Ленин Владимир Родригес Вальверде исмли юртдоши сайлов органларига унинг номзодини рўйхатга олмасликни сўраб талабнома ёзди.
Альба Санчес "Биз - Перу" партияси аъзоси ҳисобланади. Унинг фикрича, сиёсий рақиблари мэрликка бошқа номзоднинг ғалабасини таъминлаш мақсадида Родригес Вальвердедан фойдаланишмоқда.
У 2011-2014 йилларда Юнгар мэри сифатида фаолият олиб борган. Номзоднинг сўзларига кўра, рақиблари уни қоралаш учун унинг исмидан кўп бор фойдаланишган. Гитлер исмини ўзгартириш ҳақида ўйлаганини, аммо ота-онасига ҳурмат юзасидан бу фикрдан воз кечганлигини айтган.
Перу сайлов бўйича суди унинг сайловларда иштирок этишини рад этиш учун ҳеч қандай қонуний асос йўқлигини билдирди.
Лотин Америкаси мамлакатларида фарзандларига тарихий шахслар исмини қўйиш кенг тарқалган. Масалан, Эквадор президентининг исми Ленин Морено. Лотин америкаликлар орасида Наполеон, Ильич ва Сталин исмлари оммабоп саналади.
Мавзуга оид
20:44 / 04.07.2025
«Бу ҳазилми?» – перуликлар президент маошининг икки баравар оширилганини кескин муҳокама қилишяпти
18:01 / 25.04.2025
Перуда 5 минг йиллик мумиё топилди
17:50 / 16.04.2025
Перу собиқ президенти пул ювишда айбланиб 15 йилга қамалди
18:20 / 16.03.2025