Ўзбекистон | 16:44 / 21.09.2018
10662
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Чан Дай Куангнинг бевақт вафоти муносабати билан Вьетнам халқига ҳамдардлик билдирди

Фото: REUTERS/ Nguyen Huy Kham

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни президент Чан Дай Куангнинг бевақт вафоти муносабати билан Вьетнам Социалистик Республикаси халқи ва раҳбариятига чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вьетнам президенти Чан Дай Куанг 21 сентябрь куни 61 ёшида вафот этди. Таъкидланишича, у узоқ вақт давомида жиддий касалликдан азият чекиб келган, уни даволаш билан маҳаллий ва хорижий мутахассислар шуғулланган.

Чан Дай Куанг 2016 йилда президентлик лавозимини эгаллаган. Бундан олдин у жамоат хавфсизлиги вазири бўлиб ишлаган. Унинг раҳбарлиги остидаги маҳкама разведка маълумотларини йиғиш ва Вьетнам Коммунистик партиясини ички ҳамда ташқи таҳдидлардан огоҳлантириш билан шуғулланган.

Мавзуга оид