Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: эркак тез ёрдам машинасининг кекса ҳайдовчисини дўппослади
Ҳодиса Олмаота шаҳрида юз берди, деб хабар қилмоқда Nur.
Видеороликдаги кадрлардан кўриш мумкинки, Volkswagen тез ёрдам машинаси учун йўлни тўсиб қўйган, шундан сўнг тажовузкор эркак ҳайдовчига ташланган.
Шу пайт махсус машинада икки нафар ёши катта аёл бўлган, улар шифохонага олиб кетилаётган эди.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов рўй берган ҳодисадан сўнг қисқа муддат ичида қоидабузарни топиш ҳақида талаб қўйди.
Кейинчалик тажовузкор эркак жабрланган Николай Кучма ва барча қозоғистонликлардан узр сўради.
Туркия фуқароси Али Демирнинг тушунтиришича, стресс ҳолатида бўлган, шунинг учун ўзини назорат эта олмаган. Унинг таъкидлашича, рўй берган воқеадан жуда уялмоқда, бу ҳолатда яқинлари жабрланишини хоҳламайди.
ОАВ маълумотларига кўра, эркакнинг рафиқаси ва беш ойлик қизи бор, улар Қозоғистон фуқаролари саналади.
Қайд этилишича, тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси кўнгил айниши ва бош айланиши туфайли шифохонага ётқизилган.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
17:35 / 15.05.2026