Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Асаддан хафа. Кремль тушунтириш берди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари Владимир Путин Ил-20 самолёти Ўрта Ер денгизи узра қулаганидан сўнг суриялик ҳамкасби Башар Асаднинг қўнғироқларига жавоб беришдан бош тортаётгани ҳақидаги маълумотни рад этиб чиқди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Песковнинг эслатишича, Путин ҳодисага «фожиали тасодифлар занжири», дея изоҳ бериб, юз берган воқеани баҳолаб бўлди. Унда, Кремль матбуот котиби фикрича, ҳар бир нарса жуда жиддий тарзда тақдим этилган.
Россия президенти Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари хатти-ҳаракати оқибатида Ил-20 ҳалокатга учраганидан сўнг Асаддан ғазабланаётгани ҳақида Исроил разведка вазири Исраэль Кац 20 сентябрь куни айтиб ўтди. The Times of Israel нашри хабарига кўра, амалдор Путин Сурия етакчисининг бир нечта телефон қўнғироқларига жавоб бермагани, охир-оқибат Асад Москвага телеграмма юборишга мажбур бўлгани ҳақида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Исроил Ил-20 ҳалокатига нима сабаб бўлганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026