«Реал»нинг яна бир етакчиси фирибгарлиги учун шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич Испанияда солиқларга доир фирибгарликда айбдор деб топилди. El Mundo Deportivo тарқатган хабарга кўра, хорватиялик хавбек 8 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Маълум бўлишича, Модрич терговда ўзига нисбатан очилган ишнинг иккита банди бўйича айбдор эканини тан олган. Лукага шартли қамоқ жазосидан ташқари 60 минг евро жарима ҳам тайинланган. У бунга қадар 1,2 миллион евро миқдорида компенсацияни тўлаб бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта «Реал»нинг бошқа бир аъзоси – Марсело ҳам солиқ қонунчилигини бузганликда айбланиб, 753 минг евро жарима тўлаган ва шартли 4 ойлик қамоқ жазосини олган эди.
Сентябрь ойи бошида эса «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Испания солиқ идораси қўйган айбларни тан олган ва бир йиллик шартли қамоқ жазосига рози бўлган эди
Маълумот ўрнида, Испанияда қонунчилигига мувофиқ, иқтисодий қонунбузарликлар бўйича олинган 2 йилгача бўлган қамоқ жазоси шартли ҳисобланади ва бунда жиноятчи қамоққа олинмайди.
Мавзуга оид
02:06 / 15.08.2024
«Реал» «Аталанта»ни мағлуб этиб, УЕФА суперкубогини энг кўп ютган клубга айланди
01:58 / 02.06.2024
«Реал» — 15 карра Чемпионлар Лигаси ғолиби
18:50 / 09.05.2024
Дунёнинг энг қиммат клублари рейтинги эълон қилинди
02:05 / 22.04.2024