Англия чемпионатида 6-тур ўйинлари якунланди. 5 турдан кейин турнир жадвалида «Ливерпуль» ва «Челси» бир хил натижа кўрсатган ҳолда қўшҳокимлик ўрнатишганди. Бу турда «Ливерпуль» ғалабали сериясини давом эттирди ва ўзининг тарихий рекордини ўрнатди. «Челси» эса «Вест Ҳэм»га қарши Лондон дербисида ғалаба қозона олмасдан, турнир жадвалида «Ливерпуль»дан ҳам, «Манчестер Сити»дан ҳам ортда қолиб кетди.

Клопп ва Агуэронинг рекордли ғалабалари
«Ливерпуль» – «Саутҳемптон» 3:0 (3:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 10, автогол Худт, 2:0 – 21 Матип, 3:0 – 45 Салоҳ.
«Ливерпуль» – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк (Гомес, 55), Робертсон, Вейналдум (Кейта, 70), Ҳендерсон, Мане, Шакири (Милнер, 46), Фирмино, Салоҳ.
«Саутҳемптон» – Маккарти, Соареш, Вестергор, Ҳудт, Бертран, Ромеу (Беднарек, 55), Редмонд, Ҳейберг, Лемина, Таргетт (Армстронг, 55), Лонг (Остин, 79).
Огоҳлантиришлар: Ромеу (34), Лемина (56).

Юрген Клопп мураббийлик фаолиятидаги юбилей - 600-учрашувида ғалаба қозонди ва «Ливерпуль» тарихига ҳам кирди. Ушбу германиялик мутахассис мавсумни қаторасига 7 учрашувда ғалаба қозониш орқали (Англия чемпионатининг 6 туридан ташқари, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тури учрашуви ҳам қўшиб ҳисобланганда), мерсисайдликлар клубининг афсонавий мураббийи Билл Шенклини ортда қолдирди. Жамоанинг янги футболчилари навбатдаги ғалабани кафолатлашди.

Клопп тиғиз тақвим туфайли ротациялар амалга оширганди. Ҳимоячи Матип ўзи гол урди. Шақири эса икки голда иштирок этди. Биринчи вазиятда унинг зарбаси «Саутҳемптон» ҳимоячиси Ҳудт орқали дарвозага кирди. Иккинчи вазиятда у жарима нуқтасидан берган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинидан қайтди ва унга биринчи бўлиб етиб келган Салоҳ ҳисобни йирик кўринишга етказди. Мисрлик футболчи «Энфилд»да 30-голини урди. Унга бунинг учун 31 ўйинда майдонга тушиш етарли бўлди.

«Манчестер Юнайтед» – «Вулверҳэмптон» 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 18 Фред, 1:1 – 53 Моутинью.