Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МБ чакана тўлов тизими номини аниқлаш учун танлов ўтказмоқда
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 20 сентябрдаги ПҚ-3945-сонли “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ янги чакана тўлов тизимини яратиш мақсадида Марказий банкка Миллий банклараро процессинг марказини (МБПМ) ташкил қилиш вазифаси юклатилган.
Марказий банк ушбу миллий чакана тўлов тизими номини аниқлаш учун танловда иштирок этиш ҳақида таклиф билан чиқди. Ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган фуқаролар, ғоя ва таклифларини Марказий банкка тақдим этишлари мумкин.
Танлов икки босқичда ўтказилади:
Биринчи босқичда мазкур тизимни номлаш бўйича таклифлар жорий йилнинг 1 октябрига қадар қабул қилинади ва шу билан бирга энг яхши ғоялар (шорт-лист) танланади.
Иккинчи босқичда, биринчи босқич натижаси бўйича аниқланган энг яхши ғоялар орасидан ғолибни овоз бериш йўли орқали фуқаролар томонидан аниқланади (овоз бериш тартиби шорт-лист шакллангандан сўнг эълон қилинади).
Тўлов тизимининг номи ўзида миллий уйғунликни акс эттирувчи бир ёки икки сўздан иборат бўлиши керак.
Мавзуга оид
21:47 / 09.04.2026
Амир Темур юбилейига бағишланган олтин ва кумуш тангалар чиқарилди
14:03 / 08.04.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди
18:12 / 07.04.2026
Қуролли Кучлар тизимида китобхонлик танлови ўтказилади, ғолибга электромобил берилади
21:00 / 03.04.2026