Ўзбекистон | 18:42 / 24.09.2018
9239
1 дақиқада ўқилади

WGI индекси: Ўзбекистонда «қонун устуворлиги» кўрсаткичи​ ўзгармаган

Фото: iStock

WGI (Бутунжаҳон бошқарув индекатори) индексига кўра, 2017 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда бизнесни тартибга солувчи муҳит салбий зонада сақланиб қолди. Индикатор ҳисоби бўйича бу кўрсаткич -1.26 ни ташкил этиб, бир йил аввалги натижани такрорлади.

Тартибга солувчи сифат кўрсаткичи ҳукуматнинг «хусусий сектор ривожланишини рағбатлантирувчи самарали тартибни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш» қобилиятини баҳолайди.

Масъулият кўрсаткичлари бирмунча яхшиланди, (ўтган йилдага -1.89 га нисбатан -1,80), ҳукуматнинг самарадорлиги (-0,58дан 0,56га ўзгарди), коррупция устидан назоратда (1,17 ўрнига -1,16) силжиш катта эмас.

Шунингдек, сиёсий барқарорлик кўрсаткичи пасайиб кетди (-0.27дан кейин -0.28), «қонун устуворлиги» кўрсаткичи бир хил даражада қолган, аммо у ҳам салбий ҳудудда баҳоланмоқда (-1.11).

Мавзуга оид