Ўзбекистон | 17:09 / 25.09.2018
7124
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Оилавий меҳмон уйларини ташкил этмоқчи бўлганлар қаерга мурожаат қилиши керак?

Фото: KUN.UZ

Туризм фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда шарт-шароитларни яхшилаш ва янги туризм хизматлари  соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сонли қарори қабул қилинди.  

Ушбу қарорга кўра оилавий меҳмон уйлари Хусусий корхона ёки оилавий корхона тартибидаги тадбиркорлик субъектлари ҳисобланиб ушбу меҳмон уйларида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчига 3 м2 ҳисобидан тўғри келадиган зарурий турар-жой майдонига эга бўлган хусусий уй-жой ҳисобланиши белгиланган.

Оилавий меҳмон уйлари хизматларини сертификатлаштириш соддалаштирилган тартибда бўлиб, меҳмон уйларни ўрганиш далолатномаси асосида уларни Реестрга киритиш ва Реестрдан тегишли кўчирма бериш йўли билан амалга оширилади.

Бунда аризачи томонидан Хусусий тадбиркор ёки оилавий тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ҳамда Бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ҳужжатларини тақдим этади.

Тошкент шаҳрида Оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш истагини билдирган барча хўжалик юритувчи субъектлар Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаментига мурожаат қилишлари мумкин.

Мавзуга оид