Жаҳон | 10:14 / 25.09.2018
6960
2 дақиқада ўқилади

Виктор Юшченко Донбассни нацистлар Германияси билан таққослади

Фото: Алексей Витвицкий/РИА «Новости»

Украина собиқ президенти Виктор Юшченко «112 Украина» телеканали эфирида Донбасс ва нацистлар Германиясидаги вазиятни таққослади.

Юшченконинг фикрича, ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» («ДХР») ва «Луганск халқ республикаси» («ЛХР»)даги аҳоли «тарғибот» қурбони саналади. Унинг таъкидлашича, бу ҳудудда ҳозирги пайтда Киев шафелигида сайловларни ўтказиш мумкин эмас, сабаби ҳарбий можаронинг тўрт йили мобайнида минтақа аҳолисининг ўзини-ўзи англаш даражаси сезиларли даражада ўзгарди. Юшченконинг фикрига кўра, Иккинчи жаҳон урушида Германия мағлубиятга учраганидан кейин ҳам шундай вазият юзага келган.

«Нега 1945 йилда Германияда Америка, Франция ва Британия ҳудудларида сайлов ўтказилмаган? Нима учун 1946 йилда у ерда сайловлар бўлмаган, ахир Адольф Гитлер йўқ эди-ку. Нима учун 1947 йилда сайловлар ўтказилмаган?», - дея савол билан чиққан Юшченко.

Шунингдек, Юшченко Донбасс аҳолисига қандай қилиб Киев «дўст» эканлигини кўрсатиш борасида савол билан мурожаат қилган. Шу билан бирга, унинг қайд этишича, «ДХР» ва «ЛХР» аҳолиси Украинанинг қолган фуқароларига «қарама-қарши» эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россиядан шикоят қилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид