Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти Трампга Ким Чен Индан мактубни топширди
Фото: Nicholas Kamm/Ritzau Scanpix
Жанубий Корея раҳбари Мун Чжэ Ин КХДР раҳбари Ким Чен Ин томонидан ёзилган мактубни АҚШ президенти Дональд Трампга топширди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар бермоқда.
Аввалроқ, Ким Чен Ин Мун Чжэ Инга Трамп учун мўлжалланган мактубни тақдим этгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Жанубий Корея раҳбари БМТдаги учрашув якунлари бўйича Трампга мактубни топширган. Хатнинг мазмуни ҳозирча ошкор этилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Инни мақтагани хабар берилганди.
Маълум бўлишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан учрашувда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ҳақида ижобий фикрлар билдирган.
Мавзуга оид
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
16:31 / 25.02.2026