Сир эмаски, одам ҳаёт фаолиятига тегишли маҳсулотларни ҳар куни ташлаб юборади. Бироқ улардан баъзиларининг чириши учун қисқа муддат талаб этилса, бошқалари масалан, пластик бундай хусусиятга эга эмас. Атроф-муҳитни тозароқ сақлашда ёрдам берадиган маслаҳатларни жамладик.

Ўралган маҳсулотларни камроқ сотиб олинг
Дўкон ва савдо тармоқлари эгалари ўз харидорлари ҳаётини максимал даражада соддалаштиришга ҳаракат қилишади. Нафақат шоколад, ҳатто мева ва сабзавотлар ҳам махсус ўрамларга жойлаштирилади. Бироқ одатда қулайлик учун ҳамёнимиздан ҳақ тўлаймиз. Балки бозорда ҳеч қандай ўрамларсиз янги ва табиий маҳсулотларни топиш мумкиндир.
Пластик пакетлардан фойдаланманг
Супермаркетлардаги пакетлар бугун ҳақиқий муаммога айланган. Уларнинг зарарини бўрттириш мушкул. Ўйлаб кўринг-а, тахминан 20 дақиқа давомида фойдаланиладиган пакетнинг буткул йўқ бўлишига 200 йил керак бўлади. Балки уйингиз яқинидаги супермаркетда қоғоз пакет харид қилиш имкони бордир.

Пластик идишлардан воз кечинг
Шубҳасиз, офисга тушлик олиб боришда пластик идишлар жуда қулай, бироқ экологик эмас. Бундан ташқари айрим пластик идишлар заҳарли моддалар ажратади. Бу эса саломатлигингиз учун зарарли.
Бутилкадаги ичимликлар этикеткасига қаранг
Яхшиямки атроф-муҳит ҳақида қайғурадиганлар томонидан ишлаб чиқарилган сувни пештахталарда учратиш мумкин. Қайта ишланадиган материалдан чиқарилган сув бутилкасини топиш имкони ҳар доим мавжуд.

Харид қилишга борганда ўзингиз билан махсус сумкани олинг
Кичик дўкон ва супермаркетларда тахланганида кам жой эгаллайдиган, кўриниши чиройли сумкаларни топиш мумкин.
Сув учун оригинал бутилка сотиб олинг






